26/06/2026
🍓 Нега айрим қулупнайлар бир неча ой ўтса ҳам рангини ва шаклини йўқотмайди?
Янги узилган мева бир неча кун ичида сифати пасаяди. Мавсум тугаши билан эса маҳсулот бозордан деярли йўқолиб кетади.
Сублимацион қуритиш технологияси орқали маҳсулот таркибидаги намликни олиб ташлаш билан бу муаммо ҳал қилинади. Мева енгил, узоқ муддат сақланадиган ва ташишга қулай ҳолатга келади.
Бу жараёнда ранг, шакл, ҳажм ва табиий ароматнинг катта қисми сақланиб қолади. Маҳсулот қарсилдоқ тузилишга эга бўлади. Сублимацияланган мевалардан:
🔹 Снеклар ишлаб чиқаришда;
🔹 қандолат ва нон маҳсулотларида;
🔹 музқаймоқ ҳамда десертларда;
🔹 премиум чой ва ичимликларда;
🔹 спорт озуқаларида;
🔹 экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланилмоқда.
🏭 BMB AGRO PLUS замонавий қайта ишлаш технологиялари ёрдамида маҳаллий мева-сабзавотларга қўшимча қиймат яратиб, уларни халқаро бозорларга мос тайёр маҳсулотга айлантирмоқда.