Jizzax Neft Baza

Jizzax Neft Baza Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from Jizzax Neft Baza, Petroleum service, Джизакская область, Jizzakh.

10/03/2026

“ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА

2018-2024 йил якунлари бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорларига ҳисобланган дивидендларни тўлаб берилиши давом этмоқда. Акциядорлар, дивидендларни ўз вақтида олиш мақсадида, (уларнинг ворислари ёхуд меросхўрлари) “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Корпоратив котибиятга мурожаат қилишларини, бунда акциядорнинг банк реквизитлари (пластик картанинг рақами, амал қилиш муддати ва транзит ҳисоб рақами, банк СТИР рақами ва коди) ва паспорт нусхасини тақдим этилишини сўраймиз.
Шунингдек собиқ Ўзбурғунефтгаз” АЖ, Ўзнефтгазқазиб-чиқариш”АЖ, “Ўзнефтмаҳсулот”АЖ, “Ўзнефтгазмаш” АЖларнинг акциядорлари 2018 йил якуни бўйича хисобланган дивиденд маблағларини “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тўлаб берилаётганлигини маълум қиламиз.

Қўшимча маълумот учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ Корпоратив котибиятга мурожаат қилишингизни сўраймиз:
Манзил: Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, Янги, Тошкент, Энергетика вазирлиги кўчаси, 22 уй
Телефон: (+998 55) 901-02-53; (+998 71) 207-27-72 (ички рақам: 2065, 2064);
Электрон почта манзили: [email protected], [email protected]

“ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИКҚАТИГА“Ўзбекнефтгаз” АЖ оддий акцияларига эга ягона акциядорининг 2025 йил 1 декабрдаг...
05/12/2025

“ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ
ДИКҚАТИГА
“Ўзбекнефтгаз” АЖ оддий акцияларига эга ягона акциядорининг 2025 йил 1 декабрдаги 5-сонли қарорига мувофиқ 2024 йил якуни бўйича дивидендларни тўлаш бўйича қарор қабул қилинганлигини маълум қилади.
Жумладан, 2018-2023 йил якунлари бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорларига ҳисобланган дивидендларни тўлаб бериш ишлари давом этмоқда.
Шунга кўра, дивидендларни ўз вақтида олиш мақсадида, акциядорлардан (уларнинг ворислари ёхуд меросхўрлари) “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Корпоратив котибиятга мурожаат қилишларини, бунда акциядорнинг банк реквизитлари (пластик картанинг рақами, амал қилиш муддати ва транзит ҳисоб рақами, банк СТИР рақами ва коди) ва паспорт нусхасини тақдим этилишини сўраймиз.

Қўшимча маълумот учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ Корпоратив котибиятга мурожаат қилишингизни сўраймиз:
Манзил:Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, Янги Тошкент, Энергетика вазирлиги кўчаси, 22 уй “Ўзбекнефтгаз” АЖ А Блок биноси;
Телефон: (+998 55) 901-02-53; (+998 71) 207-27-72 (ички рақам: 2064, 2065, 2065); Elektron pochta manzili: [email protected].

2025 йил 26 ноябр куни "Жиззах нефт база" МЧЖда «Ўзбекнефтгаз» АЖ  Бошқарув Раиси ўринбосари  ҳамда Коррупцияга қарши ич...
26/11/2025

2025 йил 26 ноябр куни "Жиззах нефт база" МЧЖда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув Раиси ўринбосари ҳамда Коррупцияга қарши ички назорат Департаментининг 2025 йил 13 ноябрдаги №43-09-499-сонли топшириғига асосан, “9 декабр - Коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган очиқ эшиклар куни доирасида ўқув семинари ўтказилди. Семинарда, Жиззах вилояти Адлия бошқармаси бош юрист консультлари С.Ибрагимов, А.Мухторов ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Коррупцияга қарши ички назорат департаментининг “Жиззах нефт база” МЧЖ бўйича бош комплаенс инспектори И.Я.Шаимовлар иштирок этишди ҳамда мавзу юзасидан маърузалар қилишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув Раиси ўринбосарининг 2025 йил 1 майдаги №06-43-03-187-сонли хизмат хатида кўрсатилган топшири...
29/05/2025

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув Раиси ўринбосарининг 2025 йил 1 майдаги №06-43-03-187-сонли хизмат хатида кўрсатилган топшириқларига асосан, "Жиззахнефтбаза" МЧЖда ходимлар ўртасида коррупцияга қарши муросасиз курашиш, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш йўналишида профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда жамиятда “коррупцияга қарши курашиш бурчак”ларини соз ҳолатга келтириш мақсадида, 4 та Коррупцияга қарши курашиш бўйича банерлар, 100 та Манфаатлар тўқнашуви бўйича брошюралар, 100 та Коррупцияга қарши курашиш бўйича брошюралар ва 100 та Коррупцияга қарши курашиш бўйича буклетлар ички имкониятларни ишга солган ҳолда, жамият ўзида мавжуд бўлган техника ускуналари орқали чиқарилди ҳамда жамият марказий идораси, унинг тасаруффидаги Даштобод, Дўстлик ва Фориш филиаллари кириш қисмлари, ишчи ва хизматчилар хизмат хоналарига тўлиқ тарқатилди. Шунингдек, 4 дона банерлар жамият марказий идораси ва Даштобод, Дўстлик ва Фориш филиаллари идоралари кириш қисмининг кўринарли жойига илинди.

24/04/2025

Жамоа шартномаси ижроси ва касаба уюшмаси фаолияти сарҳисоб қилинди

“Ўзбекнефтгаз АЖ ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг ўтган йилги ижроси муҳокамасига бағишланган VI-Конференцияси ва Бирлашган касаба уюшмаси ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлови бўлиб ўтди.

Нефт базада махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Жиззах нефт базаси” МЧЖда “Табиий ва техн...
18/03/2025

Нефт базада махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Жиззах нефт базаси” МЧЖда “Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳаракати” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Уни ўтказишдан мақсад фавқулодда вазиятлар рўй берганда объект фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркибига хабар бериш, уларни йиғиш, саф кўригини ўтказиш ва қуйи тизим хизматлари билан ҳамкорликда ҳаракатларни амалга ошириш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Кузатувчилар иштирокчилар томонидан қабул қилинган қарорлар, шартли хабарлар бўйича амалга оширган ҳаракатларни таҳлил қилишди. Йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Тадбир сўнгида “Жиззах нефт базаси” МЧЖ раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш ва уни бартараф этишга “ТАЙЁР” деб баҳоланди.

Address

Джизакская область
Jizzakh
130100

Telephone

+998722215507

Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Jizzax Neft Baza posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Jizzax Neft Baza:

Share