21/04/2026
Афғонистон ҳукумати Саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегациянинг Наманган вилоятига ташрифи Давлатобод туманида давом этди.
Дастурга мувофиқ, меҳмонлар Давлатобод туманида жойлашган йирик саноат корхоналаридан бири — “Art Soft Home” фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Мазкур мажмуа Марказий Осиёда момиқ ва вафли сочиқлар, кўрпа-тўшаклар ҳамда турли хил халатлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналардан бири ҳисобланади. Бу ерда 450 нафар ишчи меҳнат қилаётган бўлиб, йилига 350 тоннадан зиёд тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришдан иборат.
Корхонада тадбиркор томонидан жонлиқ сўйилди ва ҳамкорлик бардавом бўлишини тилаб, дуолар қилинди.