Davlat Geologiya Axborot Markazi Davlat Korxonasi

Davlat Geologiya Axborot Markazi Davlat Korxonasi 2022-yil 12-dekabr kunidan ushbu sahifa ish boshladi.

Бугун, 28-феврал куни «Давгеолахборотмарказ» ДК Ички назорат бўлими бошчилигида, корхонанинг "Муҳандис техник ва хўжалик...
01/03/2023

Бугун, 28-феврал куни «Давгеолахборотмарказ» ДК Ички назорат бўлими бошчилигида, корхонанинг "Муҳандис техник ва хўжалик бўлими" ходимлари ўртасида Ижро интизоми мониторинги ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида ҳар икки масала бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда ходимлар эътиборига мавзуга оид видео роликлар ҳавола этилди.

«Давгеолахборотмарказ» ДК Давлат Кадастри бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2021 йил...
23/02/2023

«Давгеолахборотмарказ» ДК Давлат Кадастри бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2021 йилдаги 543-сонли қарори талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг маъдансизлик тўғрисида маҳаллий характердаги маълумотнома тузилган. Унга кўра йил якунига қадар 7 421 та мурожаат келиб тушган.

«Давгеолахборотмарказ» ДК да ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдо...
15/02/2023

«Давгеолахборотмарказ» ДК да ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топганлигининг 540 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ўтказилди.

Заҳриддин Муҳаммад Бобуртуғилган сана: 14 Феврал 1483 йилВафот этган сана: 26 декабр 1530 йилТуғилган жой:АндижонЙўналиш...
15/02/2023

Заҳриддин Муҳаммад Бобур
туғилган сана: 14 Феврал 1483 йил
Вафот этган сана: 26 декабр 1530 йил
Туғилган жой:Андижон
Йўналишлар: Шоирлар, Ҳукмдорлар

1. Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси — Қутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди.
2. Асл исми — Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо. Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан «Бобур» («Шер») лақабини олади.
3. Отаси Ахсида бевақт, 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, оиланинг катта фарзанди, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради (1494 йил июнь).
4. Бобур Афғонистонда «Боғи Шаҳроро», «Боғи Жаҳоноро», «Ўртабоғ», «Боғи вафо» ва «Боғи Бобур» каби оромгоҳлар ташкил этган.
5. Бобурнинг Ҳумоюн, Гулбаданбегим, Комрон ва Ҳиндол исмли фарзандлари Кобулда туғилган.
6. Бобур 1526 йил апрелда (43 ёшида) Панипатда асосий рақиби, Деҳли султони Иброҳим Лўдийнинг юз минг кишилик қўшинини 12 минглик аскари билан тор-мор қилади ҳамда Деҳлини эгаллайди. Орадан кўп ўтмай, иккинчи йирик ҳинд саркардаси Рано Санго устидан ҳам зафар қозониб, Шимолий Ҳиндистоннинг Бенгалиягача бўлган қисмини ўзига бўйсундиради.
7. Бобурнинг «Мубаййин» асари маснавий тарзида ёзилган бўлиб, Ислом ҳуқуқшунослиги ва шариат ақидаларига бағишланган.
8. "Бобурнома" воқеалари Андижон, Самарқанд, Хўжанд, Ҳиротдан бошлаб Кобул ва Аграгача бўлган қамровга эга. Унда Ўрта Осиёдан бошлаб Ҳиндистонгача бўлган масофадаги деярли 50 йиллик воқеалар ҳаққоний ифода ва баҳосини топган.
9. Бир неча муддат олдин подшоликни Ҳумоюнга топширган Бобур 47 ёшида ўзи асос солган салтанат пойтахти Аграда вафот этди ва ўша ерда дафн этилди, кейинчалик (1539), васиятига мувофиқ хоки Кобулга келтирилиб, ўзи бунёд эттирган «Боғи Бобур»га қўйилди.
10. Бобур асос солган бобурийлар сулоласи Ҳиндистонда уч ярим асрга яқин ҳукм сурган.

Энг намунали вазирлик»  Фаол ишлаган, халққа энг яқин бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлг...
14/02/2023

Энг намунали вазирлик»

Фаол ишлаган, халққа энг яқин бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган, вазирлик фаолиятини ривожлантирган,
бошқа вазирликларга намуна бўла олган,халқимиз орасига кириб муаммоларини ҳал қилишда ёрдам берган «Энг намунали вазирлик»ни аниқланг!

Ўзбекистонда 21 та вазирлик бор! Қайси вазир раҳбарлигида тизим қандай ишлаётганини — сизнинг эътирофингиз аниқлаб беради.

Энг намунали деб топилган вазирлик жамоамиз томонидан Диплом, cтатуэтка ва қимматбаҳо совға билан тақдирланади

Сўровнома 1- Март соат 24:00гача давом этади.

Жорий йилнинг 13 февралидан “Геология тармоғи ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти”да “Янги меҳнат ко...
14/02/2023

Жорий йилнинг 13 февралидан “Геология тармоғи ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти”да “Янги меҳнат кодекси” мавзусида Zoom платформаси орқали кадр бошлиқлари, бухгалтер ва иқтисодчи мутахассислар учун малака ошириш курси бошланди. Унда "Давгеолахборотмарказ” ДК иқтисодиёт ва молиялаштириш бўлими бошлиғи, кадрлар ва уларнинг малакасини ошириш бўлими бошлиғи, етакчи бухгалтер иштирок этдилар

10 февраль куни “Давгеолахборотмарказ” ДК Геология Давлат фонди бўлимининг 1 тоифали дастурчиси Усманова Малика Вахидовн...
13/02/2023

10 февраль куни “Давгеолахборотмарказ” ДК Геология Давлат фонди бўлимининг 1 тоифали дастурчиси Усманова Малика Вахидовна ўзларининг 60 ёшларини қарши олдилар.
М.В.Усманованинг геология соҳасига 42 йиллик хизматлари сингган бўлиб, 2009 йилдан буён ҳозирги кунга қадар “Давгеолахборотмарказ” ДКда фаолият юритиб келмоқдалар.
М.В.Усманова иш фаолияти давомида ўзининг меҳнатсеварлиги, оммавий ишларда фаол қатнашиши, ўз касбига маъсулият билан ёндашиши, касбига содиқлиги билан бошқа ходимларга, шогирдларига ўрнак бўлмоқда.
Сизга ҳурматли устоз корхона раҳбарияти, аҳил жамоаси номидан узоқ умр, сиҳат саломатлик, оилавий бахт, маъсулиятли ишингизда муваффақиятлар тилаб қоламиз!!!

Отделом НЭИ ГП "Госгеолинформцентр" ведется учет остатков, получения и расхода дизельного топлива и бензина по всем маши...
13/02/2023

Отделом НЭИ ГП "Госгеолинформцентр" ведется учет остатков, получения и расхода дизельного топлива и бензина по всем машинам и оборудованию, находящимся на балансе производственных предприятий отрасли. В начале месяца сформирован сводный отчет по форме 2-Т о поступлении, расходах и остатках ГСМ по предприятиям отрасли. Также отделом ведутся работы по подготовке электронных форм для проведения финансового анализа предприятий за 12 месяцев 2022 года.

«Давгеолахборотмарказ» ДК МИТ бўлими соҳадаги тизимости корхоналари балансида бўлган барча машина ва ускуналар учун дизе...
13/02/2023

«Давгеолахборотмарказ» ДК МИТ бўлими соҳадаги тизимости корхоналари балансида бўлган барча машина ва ускуналар учун дизель ёқилғиси ва бензин қолдиқлари, келиб тушиши ва сарфланиши ҳисобини юритади. Ой бошида тизимости корхоналар учун ёқилғи-мойлаш материалларининг тушуми, харажатлари ва қолдиқлари бўйича 2-Т шаклида жамланма ҳисобот шакллантирилди. Шунингдек, бошқарма томонидан 2022-йил 12 ойи якунлари бўйича корхоналарнинг молиявий таҳлили учун электрон шакллар тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

В ГП «Госгеолинформцентр» доступен электронный вариант годовоого сборника по теме «Цены и некоторые вопросы конъюнктуры ...
07/02/2023

В ГП «Госгеолинформцентр» доступен электронный вариант годовоого сборника по теме «Цены и некоторые вопросы конъюнктуры мирового рынка основных видов минерального сырья в 2021-2022 гг.».
Сборник содержит ценовые характеристики на благородные, цветные и черные металлы (золото, серебро, платина, палладий, родий, медь, цинк, свинец, алюминий, никель, олово, железо, литий, уран, нефть и неметаллические полезные ископаемые), курсы сума Республики Узбекистан к доллару США, евро и российскому рублю, также краткий обзор конъюнктуры рынка c учетом прогноза.
Книга 1-Металлы, Книга 2 - Топливно-энергетические и неметаллические полезные ископаемые (скачивать желательно с компьютера).
Сборник доступен в электронном варианте, в телеграмм канале ГП "Госгеолинформцентр" https://t.me/+qOKyUoyTq-E5N2Yy

“Давлат геология ахборот маркази” ДКда “2021-2022 йилларда минерал хомашёнинг асосий турлари нархлари ва жаҳон бозори ко...
07/02/2023

“Давлат геология ахборот маркази” ДКда “2021-2022 йилларда минерал хомашёнинг асосий турлари нархлари ва жаҳон бозори конъюнктурасининг айрим масалалари” мавзусида йиллик тўпламнинг электрон варианти билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Тўплам нодир, рангли ва қора металлар гуруҳига кирувчи (олтин, кумуш, платина, палладий, родий, мис, рух, қўрғошин, алюминий, никел, қалай, литий, уран, нефт ва металл бўлмаган фойдали қазилмалар), Ўзбекистон Республикаси сўмининг АҚШ доллари, евро ва Россия рублига нисбатан курслари, шунингдек башоратни ҳисобга олган ҳолда бозор конъюнктураси ҳақида қисқача маълумотни ўз ичига олади.
1- Китоб – Металлар, 2 -Китоб - Ёқилғи ва энергия ҳамда металл бўлмаган минераллар (компютерга юклаб олган маъқул). Китобнинг электрон варианти учун ҳавола: https://t.me/+qOKyUoyTq-E5N2Yy

“Ўзбекнефтгаз”: 8 та конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, якуний захиралари ҳисобланмоқда
30/01/2023

“Ўзбекнефтгаз”: 8 та конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, якуний захиралари ҳисобланмоқда

Address

O'zbekiston Respublikasi Toshkent Sh. Bobur/15
Tashkent
100060

Telephone

+998939994395

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Davlat Geologiya Axborot Markazi Davlat Korxonasi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Davlat Geologiya Axborot Markazi Davlat Korxonasi:

Shortcuts

Share